Ўзбекистон | 07:37 / 20.08.2022
3468
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари 17-учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йил 19 август куни Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари 17-учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, терроризм, экстремизм, қурол ва гиёҳванд моддалар ноқонуний савдосига қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

ШҲТ хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорлик мувофиқлаштирувчи-маслаҳат механизми ҳисобланади. Биринчи учрашув 2004 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари 16-йиғилиши 2021 йил 23 июнь куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтган.

Мавзуга оид