27 августга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Харкив марказини ўққа тутишди: маҳаллий расмийларга кўра, йўллар, мактаб ва турар жой бинолари шикастланган. 61 ёшли аёл тан жароҳати олган. Энергодар шаҳрининг Россия томонидан тайинланган маъмуриятига кўра, украин қўшинлари шаҳар бўйлаб 20 зарба йўллаган, шундан бештаси Запорижжя АЭС ҳудудига келиб тушган. Владимир Путин Украинадан, шунингдек «ДХР» ва «ЛХР»дан келган қочқинлар учун ойига 10 минг рубл миқдорида пенсия тўлаш тўғрисида фармонини имзолади. Президент Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина ғалла бўйича келишув имзолангач, миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилган.
Қуйида 27 август, урушнинг 185-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимолидаги ҳарбий ҳаракатлар ва вайронгарчиликлар
Украинларнинг артиллерия бўлинмаси 220-миллиметр калибрли ўзиюрар БМ-27 «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимидан россияликларнинг Донецк областидаги позициялари бўйлаб ўт очмоқда (аниқ жой ошкор этилмаган)
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украин артиллериячилари советларнинг ўзиюрар «Пион» замбарагидан Донбасс шимолида ўт очмоқда, бу ерда украин армияси Россия қўшинлари юришини тўхтатиб турибди. Фото: Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
«Пион» учун снарядлар тайёрлаётган украин ҳарбийси
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари Краматорск яқинида хандақ қазимоқда. Бу йўналишда, Украина қуролли кучлари маълумотига кўра, РФ қўшинлари Григоровка қишлоғи ҳудудида бошлаган ҳужум муваффақиятсизликка юз тутган. Григоровкага энг яқин шаҳар — Мариупол ҳисобланади.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Краматорск яқинида окоп қазиётган украин аскарларининг ҳарбий экипировкаси. Шаҳар Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ўт ўчирувчилари россияликларнинг Словянскдаги керамика заводига йўллаган ракета зарбаси оқибатларини бартараф этмоқда. Украина армияси назоратида қолаётган шаҳар 26 август тонгида ўққа тутилган. Қурбонлар йўқ.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
РФ ҳарбийларининг Словянскка йўллаган ракета зарбалари келиб тушган ҳудудда ишлаётган ўт ўчирувчилар.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Словянскда Россия ракета зарбасидан вайрон бўлган керамика заводи кўриниши
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликларнинг Словянскка зарбалари оқибатида яксон этилган уй харобалари орасида ётган велосипед.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Словянскка ракета зарбасидан кейин аҳолининг сочилиб ётган буюм ва кийимлари.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Ёниб кетган техникум биноси олдида турган ўт ўчирувчилар. Словянск мэри навбатдаги ҳужумдан кейин яна бир бор маҳаллий аҳолини навбат унинг уйига келишини кутмасдан, эвакуация бўлишга чақирди.
Madeleine Kelly / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Миколайив аҳолисига озиқ-овқат тарқатилиши
Миколайивда World Central Kitchen ташкилот тарқатаётган гуманитар ёрдам учун навбатда турган аҳоли. 27 август куни шаҳар яна россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди . Зарбалар шаҳар атрофидаги ҳудудларга келиб тушган, жабрланганлар йўқ.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
World Central Kitchen ташкилоти кўнгиллилари миколайивликларга егулик улашмоқда. Миколайив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Кимнинг ҳисоблашича , яқин вақтлар ичида РФ Украина қуролли кучлари ҳимоясида турган бу шаҳарга ҳужум қила олмайди.
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив ўққа тутилиши оқибатлари
Коммуналчилар Харкив марказида россияликлар ракетаси келиб тушган жойда ишламоқда. Зарбалар Киев ва Основянский районларига йўлланган . Йўл ва турар жойлар, шунингдек тарихий бино — бир неча йил муқаддам реставрация қилинган савдогар Адам Пиотровский уйи ҳам шикастланган. Бундан ташқари, шаҳар марказидаги мактаб ҳам зарарланган, . Осколкалардан бири квартирага келиб тушиб, 61 ёшли аёлни жароҳатлаган. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивликлар шаҳар марказидаги дўкон витринасида синиб кетган ойналарни олиб ташламоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Лвивда Пётр ва Павел гарнизон ибодатхонаси
Любов исмли украин аёли фронтда ҳалок бўлган украин ҳарбийлари фотосуратлари қаршисида дуо ўқимоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA