Ўзбекистон | 20:50 / 31.08.2022
10307
1 дақиқада ўқилади

ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилинганлиги муносабати билан 1-5 сентябр кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Фото: Kun.uz

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилинганлиги муносабати билан 1-5 сентябр кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

“Шу сабабдан, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади.

Мавзуга оид