Вайроналар орасидаги ўқувчилар, Украина жанубидаги америкалик аскар. Уруш суратлари
31 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Краматорск ва Словянскни ўққа тутди: Украина томони маълумотига кўра, бу шаҳарларда турар жой бинолари шикастланган, тўрт киши ҳалок бўлган. Халқаро атом энергетикаси агентлиги миссияси Запорижжяга келди: 1 сентябр куни инспекторлар Запорижжя АЭС ҳудудида бўлиши кутилмоқда, бу ер август ойи давомида доимий равишда ўққа тутилди, бунда Россия ва Украина томонлари бир-бирини айблаган: хусусан, 1 сентябр куни Россия «украиналик диверсантлар» АЭСни эгаллаб олмоқчи бўлгани, Украина — РФ ҳарбийлари Халқаро атом энергетикаси агентлиги миссияси Запорижжядан АЭС жойлашган Энергодар шаҳрига келадиган маршрутни ўққа тутганини хабар қилди. РФ мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучларининг Херсон областидаги қарши ҳужумга ўтгач икки кун ичида Россия армияси 1700 нафар украин ҳарбийсини ўлдирганини хабар қилди. Украина ёзувчилар уюшмаси Киевдаги Михаил Булгаков музейини ёпишни таклиф қилди. Қримда уруш охирига қадар пиротехника сотиш ва фуқаролик дронларини учириш тақиқланди.
Қуйида 31 август, урушнинг 189-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Краматорскда кўп қаватли уйга зарба берилиши оқибатлари
Черниҳивлик мактаб ўқувчилари ўз синфхоналарида
Associated Press фотосуратчиси Эмилио Моренатти Черниҳивдаги 21-мактаб ва Михаил Коцюбинский номидаги лицейда ўқиган ўқувчиларнинг портретлари сериясини тасвирга олди. Мактаб биноси Россия қўшинларининг 3 март кунги ракета зарбалари вақтида вайрон бўлган, лицей 4 март куни ўққа тутилган. Шунга қарамай, 1 сентябр куни бу ўқув муассасалари очилди, ўқувчилар бутун қолган хоналарда ўқишда давом этади.