Ўзбекистон | 12:12 / 05.09.2022
20269
1 дақиқада ўқилади

Дарслар бошланиши билан Тошкентга тирбандликлар қайтди

5 сентябрдан Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди. Бу эса энг кўп олийгоҳни ўзида жамлаган Тошкент шаҳри кўчаларида узун тирбандликларни юзага келтирди.

Пойтахтдаги қатор кўчалар 10 балли тирбандликларда қолди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг норозиликларига тўлиб-тошди.

Фикр билдирувчилар шаҳарда юриб бўлмаётгани, жамоат транспорти кам, ноқулай ва тиқилинч эканини ёзмоқда.

Айримлар фарзандини мактабга кузатиб қўйиш учун келган ота-оналар кўчанинг иккинчи ҳаракат қатновига ҳам машинасини қўйиб кетаётгани, йўл юзидаги ресторанларда ўтказилаётган наҳорги ошлар ҳам тирбандликларга катта ҳисса қўшаётганини айтяпти.

"Яндекс" сервиси мазкур хабар эълон қилинаётган айни дақиқаларда ҳам (12:10 ҳолатига) Тошкентда 7 балли тирбандлик ҳукмронлигини кўрсатмоқда.

Мавзуга оид