Ўзбекистон | 12:57 / 10.09.2022
12296
2 дақиқада ўқилади

«Самарқандда Беларус юзасидан кутилаётган қарор унинг дарҳол ШҲТ аъзосига айланишини англатмайди» — Нуримбетов

Айрим хорижий нашрларда Беларус Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида ташкилот аъзосига айланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетов бунга изоҳ берди.

Раҳматулла Нуримбетов

Нуримбетовнинг айтишича, Беларус июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган. Бироқ жараён якуний тўхтамга келинмаган.

"Ҳозирда ушбу масала 8 та аъзо давлат томонидан ўрганилмоқда, бироқ якуний тўхтамга келинмади. Мавзу ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг 10-14 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган. 

Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд саммитида ушбу давлатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш процедурасини бошлаш тўғрисидаги давлат раҳбарлари қарорини қабул қилиниши мумкин, дегани. Бироқ, қарор ушбу мамлакатнинг дарҳол ШҲТга аъзо бўлишини англатмайди.

Тажриба шуни кўрсатадики, бундай жараён, одатда, ўртача икки йил давом этади. Чунки номзод давлат қатор мажбуриятларни бажариши лозим ва бу муайян вақтни талаб этади", - дея таъкидлади миллий координатор.

Мавзуга оид