Сурхондарёда Nexia юк машинаси остига кириб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди
Nexia машинаси қоидаларни бузган ҳолда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, чорраҳадан ўтаётган MAN юк машинаси билан тўқнашган ва унинг остига кириб кетган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz сўровига кўра маълумот беришича, 2022 йил 9 сентябр куни М-41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобил йўлининг Термиз тумани Қорахон маҳалласидан ўтган 1609-километрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қумқўрғон туманида яшовчи ҳайдовчи Nexia машинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, Термиз тумани Қорахон маҳалласидаги М-41 ва М39А йўли кесишган чорраҳада Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган MAN юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси ва яна бир йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Nexia машинасида бўлган яна тўрт нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Nexia ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан ўтмоқчи бўлганда, чорраҳадан ўтаётган юк машинаси билан тўқнашиб, унинг остига кириб кетган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан Термиз тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Сирдарёда Lacetti машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган Nexia-2 билан тўқнашиб кетган ва оқибатда 4 киши ҳалок бўлганди.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Муборак туманида Spark ва Gentra ўзаро тўқнашганда ёнғин келиб чиққан, ҳодиса оқибатида ҳар иккала машина ҳамда уларда бўлган жами 8 киши ёниб кетганди.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
09:53 / 03.11.2024
Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди
18:30 / 01.11.2024