Ўзбекистон | 13:07 / 12.09.2022
5546
2 дақиқада ўқилади
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш тартиби маълум қилинди
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш у жойдаги мулкдорлар розилигига асосан амалга оширилади.
Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланиш мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
- маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
- умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
- банк хизматлари кўрсатиш (банклар бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
- алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
- газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
- бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
- гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
- рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
- хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлар офислари ҳамда идоралари;
- видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
- таржима ва таҳрир хизматлари;
- дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
- кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
- риэлторлик фаолияти;
- газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
- жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
- давлат ташкилотларини жойлаштириш;
- суғурта ташкилотларини жойлаштириш.
Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловлари энг кам миқдорлари ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
14:49 / 12.06.2024
Май ойида уй-жой бозорида сотувлар 9 фоизга ошди
08:10 / 11.06.2024