ISHONCH дўконлар тармоғида ребрендинг: “Ҳаётни ҳозирдан бошланг”
ISHONCH дўконлар тармоғи “Ҳаётни ҳозирдан бошланг” шиори остида ўз ребрендингини амалга оширди. Тадбирда компаниянинг янги бренд платформаси тақдим этилди.
12 йилдан бери йирик маиший техника, электроника ва уй жиҳозлари етказиб беришда ўз услубини ярата олган ISHONCH дўконлар тармоғи аҳоли турмуш тарзини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. 2010 йилда Фарғона вилоятида илк дўконини очган компания ҳозирда республика бўйлаб 60га яқин филиалларга эга. Бу филиалларда 3000дан ортиқ ходимлар фаолият олиб боради.
“ISHONCH замонавий сотиш усули бўйича янги лойиҳаларини тақдим этмоқда. Бу йўналишда изланишлар олиб борилмаса истеъмолчилар билан алоқалар узилади. Шунинг учун янги коммуникацион йўллар қидириш керак. ISHONCH дўконлар тармоғи бу йўналишда илғор компаниялардан бири”, - дейди Ўзбекистон маркетинг уюшмаси раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Ишонч дўконлар тармоғи маркетинг коммуникациялари бўлими бошлиғи Алишер Бойқўзиев мазкур ребрендинг Россиянинг етакчи “Депот” брендинг агентлиги билан биргаликда амалга оширилганини айтди:
“Бренд платформамизни янгилаш ишлари устида бир йилдан ортиқ вақт давомида ишладик. Турли тадқиқотлар асосида янгиланган брендимиз бугун тақдим этилади. Янги бренд платформамизни TRUZBEK деб номладик. Бу бирор миллат ёки жой, халққа тегишли эмас. Бу сўзнинг маъноси ҳозирдан яхши яшашни хоҳлайдиган замонавий инсонни билдиради”.
ISHONCH дўконлар тармоғининг асосий устунлиги муддатли тўлов асосида барча маҳсулотларни 3 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга харид қилиш имкониятининг берилишидир. Дўконларда 7000 дан ортиқ маҳсулот турлари мавжуд бўлиб, уларнинг орасида йирик ва кичик маиший техникалар, смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар, офис ва уй учун техникалар, барча турдаги мебел жиҳозлари, спорт анжомлари, мусиқий асбоблар, автомобил эҳтиёт қисмлари, болалар учун маҳсулотлари ва яна кўплаб бошқа турдаги маҳсулотларни топиш мумкин.
ISHONCH дўконлар тармоғи мижозлари учун ишончли ҳамкорликни йўлга қўяди. Масалан, бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадагилар учун муддатли тўловни расмийлаштиришга фақат паспортнинг ўзи кифоя.
ISHONCH ўз иш услубини доимий тарзда такомиллаштиришдан тўхтамайди ва бу борада ўз қадриятларини яратмоқда.
Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:
Telegram: t.me/ishonchsavdo
Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz
Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz
YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:51 / 29.12.2023
ISHONCH дўконларида 2023 йил сарҳисоби қандай якунланди?
16:58 / 05.12.2023
Ноябр ойида яна 4 та ISHONCH савдо дўконлари янги ҳудудларда ўз фаолиятини бошлади
17:00 / 03.11.2023
ISHONCH навбатдаги 3 та дўконини ишга туширди
09:00 / 28.09.2023