Тошкент вилоятида муддати ўтган 445 минг дона дори муомалага киритилиши олди олинди
Янгийўл туманида яроқлилик муддати ўтган дори воситалари муомалага киритилиши олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Янгийўл туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро О.Д. ва бошқалар яшаш хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган, муддати ўтган сифатсиз дори воситаларини яроқлилик муддатларини ўзгартириб сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланиб, ушбу хонадондан 34 турдаги жами 445 минг дона дори воситалари ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини дорихоналардан ва улар филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024