Иқтисодиёт | 20:21 / 22.09.2022
47284
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси уч ой ичида илк бор 11 минг сўмдан ошди

Ўзбекистонда сентябр ойининг иккинчи ярмида долларнинг расмий курси қимматлашиши кузатилмоқда.

Марказий банк 23 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари 30,32 сўмга қимматлаб, 11 010,33 сўм этиб белгиланди. Бу 13 июндан буён максимум, уч ой олдин Америка валютаси 11005,03 сўм бўлганди.

22 сентябр куни тижорат банкларида доллар 11035 сўмлик курсда сотилган, сотиб олиш курси 10925 сўмдан 11020 сўмгачани ташкил этган.

Gazeta.uz маълумотига кўра, пайшанба куни Тошкент валюта биржасида савдолар ҳажми 187 млн долларни ташкил этган. Бу 25 июлдан (256 млн доллар) буён максимум кўрсаткичдир.

Шунингдек, евро 52,47 сўмга арзонлади ва 10 851,78 сўмга тенг бўлди, рубл 2,47 сўмга кўтарилиб, 183,58 сўмни ташкил этмоқда.

21 сентябр куни долларнинг расмий курси 29,55 сўмга қимматлаб, 10 980,01 сўм этиб белгиланган эди.

Мавзуга оид