Ўзбекистон | 11:54 / 22.09.2022
4194
1 дақиқада ўқилади

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича текширувларда 15 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди

Ўтган 8 ойда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси бўйича ўтказилган 2664 та текширувда 15 615 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Толиб Умаров маълум қилди.

Толиб Умаров

Қонунга зид бўлган ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиш ҳамда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш борасида 17 449 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиб, 5,7 млрд сўмлик етказилган зарар ихтиёрий қопланган, судларга қиймати 53,1 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган.

Таҳлиллар асосида ўрганилганида, никоҳдан ажратиш ҳақидаги 18 та ва фарзандликка олиш тўғрисидаги 13 та, жами 31 та ҳал қилув қарорлари қалбакилаштирилгани ҳолати бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ прокуратура органлари томонидан 77 нафар болага ихтиёрий равишда оталикни белгиланиши ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар олиб берилиши таъминланган.

Мавзуга оид