«Порахўр қамалганининг нима фойдаси бор? Жиноятнинг олдини олиш, ўғирликларни камайтириш керак» — Президент прокуратурага эътироз билдирди
Тошкент вилояти фаоллари билан навбатдан ташқари сессияда учрашган президент Шавкат Мирзиёев коррупция муаммоси, хусусан давлат маблағлари талон-торож қилинаётганига тўхталди.
“Бош прокурор ўринбосари Йўлдошев, бугун Тошкент вилоятига ажратилган ҳар бир сўм маблағ учун шахсан жавоб берасиз. Чунки президент ажратса ҳам бунинг ҳаммаси халқнинг пули.
Давлат маблағларини талон-торож қилиниши ҳолатлари бор. Сизлар порахўрни ушлаб қамайсизлар, лекин у қилар ишни қилиб бўлиб қамалганининг нима фойдаси бор? Қамалишининг олдини олиш, ўғирликларни камайтириш керак.
Шундай қилингларки, ҳар бир сўм мақсадлик сарфлансин. Банклардан ажратилишидан бошлаб ўз ўрнида ишлатилишига бўлган ҳар бир жараённи назорат қилинг”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:06 / 04.11.2024
2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
07:35 / 02.11.2024
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
17:13 / 01.11.2024