Ўзбекистон | 13:13 / 24.09.2022
3592
1 дақиқада ўқилади

Дания Ўзбекистонда фахрий консулхона очиш тўғрисида қарор қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Себастьян Кофод билан музокаралар ўтказди.

Фото: Дунё

Томонлар сиёсий мулоқотни кучайтириш учун ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон ва Дания Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол имзолаш таклиф қилинди.

Владимир Норов таъкидлаганидек, Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда фахрий консулхона очиш тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қабул қилади.

Тошкент ва Копенҳаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди. Савдо ва инвестиция алоқалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идоралар ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олди.

Даниянинг етакчи илмий-тадқиқот институтларида ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар учун тренинглар ва амалиётларни ташкил этиш таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бериши таъкидланди.

Мавзуга оид