ССП: АҚШ бозорига тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти янги босқичга кўтарилди
Савдо-саноат палатаси тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлар ва Walmart, Disney, Costco, Sears, Kmart, Kontoor, Fruit of the Loom, Gildan, Jockey, Woolworth, Medline Американинг йирик бренд ва ритейлерлари билан бизнес алоқаларни йўлга қўймоқда.
27 сентябрь куни пойтахтимиздаги Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва халқаро “WRAP” ташкилоти билан ҳамкорликда тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқариш жараёнида ижтимоий стандартлар ва хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини сертификатлаш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов тўқимачилик соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини оширишда муҳим йўналишларни таъкидлаб ўтди.
Айтилишича, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорларга экспорт қилиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, 2021 йилда 2,6 млрд АҚШ доллари қийматига тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилинган ва ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 18 фоизга ўсган.
Ўзбекистоннинг 100 та энг йирик ишлаб чиқарувчилари ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналар учун ўтказилган семинар доирасида, WRAP сертификатлаштириш бўйича тақдимот тингланди, унда сертификатлаштиришга қўйиладиган талаб ва шартлар, шунингдек, сертификатлаштиришнинг афзалликлари таъкидланди.
Worldwide Responsible Accredited Production (WRAP) – халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти, 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнининг ижтимоий стандартлар ва хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини сертификатлаштиришга ихтисослашган.
WRAP тўқимачилик корхоналарини ишлаб чиқариш шароитлари, хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жаҳонда тан олинган халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлайди, хусусан, дунёнинг энг йирик савдо корхоналари Wallmart, Disney, Costco, Sears, Kmart, Kontoor, Fruit of the Loom, Gildan, Jockey, Woolworth, Medline WRAP мижози ҳисобланади.
Учрашувда юртимиздаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ва АҚШнинг етакчи брендлари мутахссислари мулоқот қилишди.
Онлайн иштирок этган Американинг йирик бренд ва ритейлерлари вакиллари АҚШ бозори билан ҳамкорликда қандай сертификатлар тақдим этилиши, стандартлар бўйича маълумот беришди. Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтган тадбирда тўқимачилик маҳсулотларини Америка бозорига экспорт қилиш бўйича тавсиялар олинди.
Семинар якунида Worldwide Responsible Accredited Production (WRAP) – халқаро ташкилоти аъзолари жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифлари амалга оширилишини маълум қилишди.
Жонли эфирни томоша қилинг: YouTube
Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:47 / 11.06.2024
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар рейтинги натижаларини эълон қилди
14:01 / 19.04.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи фирибгарлик ва пора беришда гумонланмоқда
19:58 / 04.03.2024
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
16:20 / 08.02.2024