Жаҳон | 23:41 / 01.10.2022
18909
1 дақиқада ўқилади

Байден "Иан" тўфони Флорида тарихидаги энг вайронкор тўфон бўлиши мумкинлигини айтди

Сўнгги маълумотларга кўра, "Иан" тўфони оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлган, Флорида штатидаги 1,3 миллионга яқин аҳоли электр таъминотисиз қолмоқда.

Фото: Reuters

Жо Байден АҚШ ҳукумати Флорида штатига ёпирилган "Иан" тўфони етказган зарарни баҳолаётганини маълум қилди.

"Биз Флоридадаги мамлакат тарихидаги энг даҳшатлилардан бири бўлиши мумкин бўлган вайронгарчиликлар миқёсини баҳолашни бошладик. Қалбларимиз мазкур бўрон оқибатида ҳаётлари вайрон бўлган одамлар учун оғримоқда. Биз қанча керак бўлса шунча вақт сизлар билан биргамиз", - деб ёзди АҚШ президенти Twitter аккаунтида.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Иан" тўфони оқибатида камида 42 киши ҳалок бўлган, Флорида штатидаги 1,3 миллионга яқин аҳоли электр таъминотисиз қолмоқда.

Табиий офат улкан вайронгарчиликларга сабаб бўлди, телекоммуникация тармоқлари ва аэропортлар фаолиятини издан чиқарди. 

Штат губернатори Рон Десантис тўфон етказган зарарни "тарихий" деб атади.

Мавзуга оид