Жаҳон | 20:36 / 01.10.2022
14051
2 дақиқада ўқилади

Украина "референдум"лар сабабли Халқаро судга мурожаат қилди

Киевнинг таъкидлашича, Кремлнинг Украина ҳудудларини аннексия қилишга уриниши Халқаро суднинг март ойида чиқарилган қарорига зид.

Фото: AP

Украина Россия босиб олган ҳудудларни аннексия қилишга урингани учун БМТ Халқаро судига мурожаат қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Твиттер саҳифасида маълум қилди.

"Путиннинг аннексияга уринишидан сўнг Украина Халқаро судга бу ҳаракат унинг 16 мартда чиқарилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги мажбурий буйруғини қўпол равишда бузиши ҳақида расман маълум қилди. Биз судни бу ишни имкон борича тезроқ кўриб чиқишга чақирамиз", - деб ёзди Кулеба.

БМТ Халқаро судининг 16 мартдаги қарорига кўра, Россия ҳукумати Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатиши лозим. 

30 сентябр куни Кремлда «ДХР» ва «ЛХР» ҳамда қисман босиб олинган Херсон ва Запорижжя областларининг Россияга қўшилиши тўғрисидаги шартномалар имзоланди.

Украина президенти Володимир Зеленский ўз баёнотида Путин президент бўлиб қолар экан, Украина Россия билан музокара ўтказмаслиги, музокара фақат Россиянинг кейинги президенти билан бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Мавзуга оид