Ўзбекистон | 10:16 / 03.10.2022
7851
1 дақиқада ўқилади

Диплом маълумотларини электрон шаклда олиш имконияти яратилди

Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш учун diplom.edu.uz ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, тизим қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: 

  • битирувчилар диплом маълумотлари киритилади ва тасдиқланади;
  • диплом маълумотлари мавжуд бўлмаганда битирувчилар Ягона идентификация тизими – ОneID орқали рўйхатдан ўтиб, маълумотларни киритади. 
  • Қайд этилишича, олийгоҳ диплом маълумотлари тўғрилигини тасдиқлайди.

Платформа бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Бунда маълумотлар автоматик тарзда шаклланади ва диплом маълумотларини киритиш талаб этилмайди.

Мавзуга оид