Қозоғистон КХШТ Россия-Украина низосида қатнашмаслигини билдирди
Ойбек Смадияровнинг маълум қилишича, КХШТнинг жавобгарлик ҳудуди ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро тан олинган чегаралари билан белгилаб қўйилган.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кучлари Россия-Украина низосида иштирок этмаслигини маълум қилди.
"Қозоғистон халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига мувофиқ давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверен тенглиги тамойилларига амал қилади. КХШТнинг жавобгарлик ҳудуди ташкилотга аъзо давлатларнинг халқаро тан олинган чегаралари билан белгилаб қўйилган ва коллектив хавфсизлик ушбу ҳудудлар чегарасида таъминланади. Шу тарзда, кун тартибида КХШТнинг Россия-Украина низоси ҳудудида иштирок этиши масаласи йўқ", - деди у.
Смадияров шунингдек, Қозоғистоннинг Украинадаги Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида ўтказилган “референдум”лар бўйича позициясини ҳам маълум қилди.
"Бизнинг позициямиз ўзгармади. Қозоғистон бу масалада халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига мувофиқ давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверен тенглиги тамойилларидан келиб чиқади. Биз Россия ва Украина ўртасида сиёсий мулоқот ўрнатишга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз", - деди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024