Cамарқандда Ucell сўнгги авлоддаги 5G уяли алоқасини муваффақиятли ишга туширди
Самарқанд шаҳрида ўтказилган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Ucell алоқа оператори 5G стандартидаги уяли алоқани ишга туширди.
Самарқандни реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш, янги инфратузилма объектларини қуришда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳам ҳиссаси салмоқли бўлди.
Ишончли телефон ва уяли алоқаси, тезкор интернет билан таъминлаш бўйича масъулиятли вазифани Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторлар, шу жумладан, «COSCOM» ОАЖ (Ucell савдо белгиси) бажарди.
Умуман олганда, Ucell томонидан Самарқанд вилояти ҳудудида 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида 2G, 3G, 4G LTE форматида алоқани таъминловчи 325 та объект ишга туширилган экан.
Буларнинг орасида энг замонавий 5G — бешинчи авлод алоқа стандартининг 20та объекти ишга туширилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. .
Ҳозир 5G алоқа стандарти Самарқанддаги учта ҳудудда — «Самарқанд» халқаро аэропорти, Silk Road Samarkand туристик маркази ва Самарқанд шаҳрининг марказий тарихий қисмларида фаолият кўрсатмоқда.
Самарқанднинг кириш дарвозаси — янги барпо этилган халқаро аэропорт ҳудудини ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан тўлиқ қоплашни таъминлаш учун битта ташқи таянч станция қуриш ва ичкарида бутун бир комплекс барпо этишга қарор қилинди.
Айни пайтда ташқи таянч станция аэропорт яқин-атрофидаги ҳудуд (автотураргоҳлар, киришдаги йўллар, аэропортнинг ташқи ҳудуди, шунингдек, аэропорт ортидаги захира ҳудуд)ни 2G/3G/4G алоқа билан таъминлайди.
Аэропорт ички комплексининг барча терминал қаватлари, хусусан, ертўла ҳудуди эса 3G/4G/5G алоқа билан таъминланган.
Silk Road Samarkand туристик маркази
Самарқанд туристик маркази объектларини қуриш босқичидаёқ, сифатли ва мунтазам алоқани таъминлаш учун сув узатиш минорасида таянч станция ўрнатилди.
«Ucell-Samarqand» ҳудудий бўлими директори Эмил Куртназаровнинг тушунтиришича, кейинроқ, туристик марказ периметри бўйлаб тўртта янги таянч станциялари қурилган.
Бундан ташқари, Silk Road Samarkand туристик марказида жойлашган меҳмонхоналарнинг махсус ойналарини ҳисобга олган ҳолда, у ердаги ҳар 9 та объектни 2G/3G/4G алоқа билан ичкаридан қамраб олишга қарор қилинди. Айни пайтда, меҳмонхоналарда 5G алоқаси билан таъминланган VIP ҳудудлар ҳам мавжуд. Якунда жами 5та ташқи ва 9та бино ичкарисидаги объект қурилди.
Самарқанд шаҳридаги ҳудудлар
Самарқандда ўтадиган ШҲТ саммити арафасида 2G/3G/4G/5G алоқаси билан нафақат Silk Road Samarkand туристик маркази ҳудуди, балки Самарқанд шаҳрининг айрим қисмларини ҳам қамраб олиш режалаштирилган эди. Таянч станцияни ишга туширишда асосий ўринга эга объектлар шаҳарга ва магистрал линияларга тортиб келинди. 8та 4G форматидаги станция модернизация қилинди ва 29 янги таянч станция фойдаланишга топширилди.
Айни пайтда энг замонавий 5G стандартидаги алоқадан Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида, Университет хиёбонида, шаҳар марказидаги Мармар деҳқон бозори атрофида фойдаланиш мумкин.
Самарқандликлар учун севимли дам олиш ва савдо қилиш марказига айланган яна бир ҳудуд — Family Park савдо-кўнгилочар марказида ҳам 5G стандартидаги алоқа ишга туширилган. Бу ерда (шунингдек, компаниянинг Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган маҳаллий офисида) Ucell компаниясига уланишдан ташқари, 5G форматидаги турли замонавий уяли телефонларни махсус акция доирасида манфаатли муддатли тўлов эвазига харид қилиш мумкин. Бундай харид қилишда чиройли рақамлар текинга берилади, шунингдек танланган тариф режадан 6 ой текин фойдаланиш имконияти ҳам тақдим этилади. Гаджетларнинг турига қараб турли бонуслар ва совғалар ҳам берилади.
Биз турли гаджетларда текшириб кўрганимизда, 5G стандартидаги алоқани қўллай оладиган гаджетлар сониясига 600 Мбитдан зиёд тезликда уланмоқда.
Эмил Куртназаровнинг айтишича, яқин кунларда 5G стандартидаги мобил алоқадан фойдаланувчилар учун ўта юқори тезликдаги интернетдан текин фойдаланиш бўйича махсус тариф планлар ишлаб чиқиб, жорий этиш устида иш олиб борилмоқда. Демак, Ucell фойдаланувчилари учун бу ҳам яқинда ажойиб бир янгилик бўлади.
Шунингдек, келгусида вилоят туманларини сифатли 4G LTE тармоғи билан, Самарқанд шаҳрида эса 5G тармоғини кенгайтириш устида ишлар олиб борилади. Буларнинг барчаси нафақат самарқандликлар, Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчи сайёҳлар, айниқса хорижлик туристлар учун сифатли интернет алоқасини таъминлаш учун қилинмоқда.
Шуҳрат Шокиржонов, журналист
Реклама
Мавзуга оид
09:00 / 19.09.2024
Ucell энг тез интернет мукофоти соҳиби бўлди
09:48 / 14.08.2024
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди
19:17 / 01.08.2024
Ookla® таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Ucell'да экани эътироф этилди
17:00 / 20.12.2023