Спорт | 13:36 / 05.10.2022
19411
1 дақиқада ўқилади

FIDE октябр ойи учун рейтингни эълон қилди. Ўзбекистонлик тўрт шахматчи топ-100’дан жой олди

Ўзбекистонликлар орасида энг юқори натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этмоқда.

Фото: FIDE

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2022 йил октябр ойи учун шахматчилар рейтингини эълон қилди.

Рейтингда ҳамон норвегиялик шахматчи Магнус Карлсен етакчилик қилмоқда, хитойлик Дин Лижен ва россиялик Ян Непомняший ҳам кучли учликдан ўрин олган.

Ўзбекистонлик 4 нафар шахматчи топ-100’дан жой олди:

  • Нодирбек Абдусатторов 31-ўрин (2713 очко);
  • Рустам Қосимжонов 69-ўрин (2670 очко);
  • Нодирбек Ёқуббоев 80-ўрин (2663 очко);
  • Жавоҳир Синдоров 92-ўрин (2654 очко).

Мавзуга оид