Саудия Ўзбекистондан «ҳалол» маҳсулотлар импортини йўлга қўйиш ниятида
Жидда шаҳридаги Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан республика маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Макка шаҳридаги Golden Star компанияси бош директори Абдулмуъин Зурги билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий импортёрлар учун яратилган қулайликлар ҳамда республикадаги экспорт муҳити жозибадорлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.
Абдулмуъин Зурги Саудия Арабистонидаги фармацевтика заводларга хомашёларни етказиш мақсадида Осиё минтақасидаги желатинли капсулалар бозорини ўрганиб чиққанини маълум қилди.
Аҳолиси 90 фоизидан ортиғи мусулмон бўлган Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳалоллигига ишонч ҳосил қилган ҳолда, Абдулмуъин Зурги мамлакатдаги компаниялар билан ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдирди.
У MMM Amin Bio компанияси (Halal Gelatin Collagen Manufacturer) билан ҳамкорлик ўрнатиш асносида Ўзбекистондан желатин капсулаларини импорт қилишга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024