Украина Херсон областидаги 50 та аҳоли пунктини озод қилди
Херсон областида Украина армияси 50 та аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Евгений Енин Twitter'да.
Унинг маълумотларига кўра, Харков областида Украина расмийлари 169 та аҳоли пунктида назорат ўрнатган ва тозалаш ишлари олиб борилган.
Украина қуролли кучлари Херсон областида жиддий қарши ҳужум бошлаган. Украина президенти Володимир Зеленский 2 октябр куни ҳарбийлар Ингулец дарёси бўйидаги Архангельск посёлкасини, шунингдек Миролюбовка посёлкасини озод этгани ҳақида хабар берди.
Ижтимоий тармоқда украин ҳарбийси Миролюбовкадаги бинолардан бирига Украина байроғини ўрнатаётгани акс этган сурат тарқалган. Украин кучлари сентябр ойи бошидаёқ Миролюбовка ва Архангельск атрофида пайдо бўлганди.
Украин ҳарбийлари Днепр дарёси бўйлаб ҳам юриш қилмоқда. Украина қуролли кучлари Днепропетровск области билан чегарадаги Нововоронцовкидан 25 километр жанубдаги Михайловкига қадар ҳудуддаги бир қанча аҳоли яшаш манзилларини озод этган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024