«Аргентина – фаворит эмас, имконияти биздан яхшироқ жамоалар бор». Месси ЖЧ-2022 фаолиятидаги охиргиси бўлишини эълон қилди
Лионель Месси Қатардаги жаҳон чемпионати фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини маълум қилди.
«ЖЧ-2022 фаолиятимдаги охиргиси бўладими? Ҳа, шубҳасиз. Ҳозирда яхши спорт формасидаман, ўтган йил билан таққослаганда жорий мавсум олди йиғинларни яхши ўтказдим.
Ҳозирда кунларни санаб, мундиални интиқлик билан кутяпман. Ҳаммаси қандай ўтиши, турнир қандай якунланишини билиш қизиқ. Турнирда муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилганмиз. Барча ўйинлар қийин ўтиши аввалдан маълум. Жаҳон чемпионатларида ҳар доим ҳам энг кучли жамоалар, фаворитлар ғолиб бўлмаслигини кўп кўрганмиз.
Бизни фаворитлар сафига киритиш тўғри бўлармикан, билмадим. Тўғри, Аргентина тарихан жаҳон чемпионатларида ғолиблик учун даъвогар саналади, аммо ҳозир биз фаворит эмасмиз, биздан яхшироқ имконият ҳосил қилган жамоалар бор», - дейди Аргентина миллий жамоасининг 35 ёшли форварди.
Маълумот учун, Аргентина ЖЧ-2022 С гуруҳида Польша, Саудия Арабистони ва Мексикага қарши майдонга тушади.
Мавзуга оид
10:26 / 12.08.2023
Лигалар кубоги. «Интер Майами»дан йирик ғалаба, Мессидан 8-гол
08:17 / 22.07.2023
Лига кубоги. Месси дебют ўйинида 90+4-дақиқадаги голи эвазига «Интер Майами»га ғалаба келтирди
19:28 / 20.07.2023
«Интер Майами» устози Месси ва Бускетс дебютини қачон ўтказиши мумкинлигини баҳолади
08:22 / 17.07.2023