Жаҳон бозорида буғдой нархи қимматлашди
Россия-Украина муносабатларидаги кескинликнинг кучайиши дон экспорти бўйича яқин ойларда муддати тугайдиган икки томонлама келишувнинг узайтирилишини хавф остига қўймоқда.
Россия қўшинлари Украинанинг бир қанча йирик шаҳарларига зарба бера бошлаши фонида жаҳон бозорида буғдой нархи 6,6 фоизга ўсди ва июнь ойидан кейинги энг максимал даражага етди.
«Агар асосий ишлаб чиқарувчилар қийинчиликларга дуч келса ёки Қора денгиз минтақасидаги вазият яхшиланмаса, биз озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ кейинги муаммоларни истисно эта олмаймиз», дейди Hightower Report таҳлилчилари.
Урушаётган томонлар бутун дунё бўйлаб асосий буғдой экспорт қилувчи мамлакатлар ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон ва Аргентина каби бошқа йирик ишлаб чиқарувчи давлатларда кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво ҳам ҳосилдорликка салбий таъсир ўтказган.
Маълумот учун, 22 июль куни Истанбулда БМТ ва Туркия воситачилигида РФ ва Украина ўртасида келишув имзоланганди, унинг мақсади Украина портларини дон олиб чиқиш учун очиб қўйишдан иборат. Ушбу келишув доирасида Қора денгизда Украина қирғоқларидан Босфор бўғозигача бўлган хавфсиз йўлакларни яратиш кўзда тутилиб, буғдой экспорти Украинанинг учта портидан - Одесса, Черноморск ва Южнийдан амалга оширилиши белгиланганди.
Россия-Украина муносабатларидаги кескинликнинг кучайиши дон экспорти бўйича яқин ойларда муддати тугайдиган икки томонлама келишувнинг узайтирилишини хавф остига қўйиши мумкин. Бу эса жаҳон бозорида бир қанча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашишига ва Украина буғдойига қаттиқ боғланган давлатларга жиддий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
12:59 / 10.04.2024
Қозоғистон буғдойининг Ўзбекистонга экспорти ўтган мавсумдаги даражадан ошди
20:36 / 04.03.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой етказиб бериш бўйича музокара ўтказмоқда
18:38 / 26.12.2023
Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори экани маълум бўлди
20:33 / 05.10.2023