Ўзбекистон | 10:03 / 13.10.2022
5293
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда Қозон федерал университетининг филиали очилди

Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали очилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Филиал очилиш маросимида Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Расмий очилиш маросими доирасида Татаристон президенти, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири, олий таълим вазири, вилоят ҳокими ҳамда ҳудуддаги олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўнгги йилларда олий таълим соҳасидаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги бугунги кунга келиб янги сифат даражасига кўтарилгани ҳақида сўз борди. Ҳамкорлик натижаси ўлароқ, жорий ўқув йилидан Қозон федерал университети Жиззах филиали ҳисобидан мамлакатда яна битта Россия олий таълим муассасаси филиали фаолияти йўлга қўйилгани қайд этилди. 

Қозон федерал университети айни пайтда Ўзбекистоннинг 32 та етакчи университети билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Улар ўртасида академик алмашув, ўқитувчиларни маърузалар ўқишга таклиф қилиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, магистрантлар, докторантлар, тадқиқотчилар учун қисқа муддатли илмий амалиётлар, талабалар алмашуви бўйича ишлар фаол ривожланяпти.

Мавзуга оид