Шавкат Мирзиёев 2023 йил Самарқандда «Авлодлар мулоқоти» учрашувини ўтказишни таклиф қилди
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитидаги нутқида президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг муаммолари ечимларини биргаликда излашга мўлжалланган – "Авлодлар мулоқоти"ни йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди.
«Биз радикал ғоялар кенг тарқалишига тобора кўпроқ дуч келяпмиз. Тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги усулларидан фойдаланиб, бузғунчи кучлар ёшларни экстремистик ташкилотларга фаол жалб қилмоқда. Бу борада ёшларимизни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайратини бунёдкор мақсадларга йўналтириш мақсадида [ОҲИЧБК доирасида] тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишимиз зарур», – деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти саммитда турли ёшдаги одамлар ўртасида ўзаро муносабатни яхшилашга, ёшларнинг энг долзарб муаммолари ечимларини биргаликда излашга мўлжалланган янги формат – Авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди. Шунингдек, президент саммитдаги нутқида ёшлар ўзига ишониши, адолатли келажак шаклланишига дахлдор эканини ҳис қилиши, ўз салоҳияти ва умидларини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлиши зарурлигини таъкидлади.
«Йиғилиш Ёшлар кенгаши ҳамраислари сифатида 2023 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида Ёшлар етакчилари форуми доирасида янги форматдаги «АВЛОДЛАР МУЛОҚОТИ» учрашувини ўтказишни таклиф қиламиз. Бу формат турли ёшдаги одамлар ўртасида ўзаро муносабатларни янада яхшилаш, ёшларнинг энг долзарб муаммолари ечимини биргаликда излашга кўмаклашишга мўлжалланган», — деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
07:35
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
12:39 / 01.11.2024
Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади
12:38 / 01.11.2024