Ўзбекистон | 17:07 / 13.10.2022
6402
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Трансафғон темирйўли лойиҳасини кўриб чиқди
ОҲИЧК саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.
Аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.
Афғонистонда тинчлик жараёнига ва ижтимоий-иқтисодий тикланишга кўмаклашиш мақсадида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темирйўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.