Сурхондарёда 14 ёшли бола машина бошқариб 15 ёшли қариндошининг ўлимига сабаб бўлди
Шўрчи туманида яшовчи 14 ёшли бола Nexia машинасини бошқариб ЙТҲ содир этган. Оқибатда унинг ёнида бўлган 15 ёшли амакиваччаси вафот этган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 октябр куни соат 1:00 ларда Шўрчи тумани ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
2008 йилда туғилган 14 ёшли бола Nexia машинаси билан Шўрчи тумани Ёшғайрат маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган.
Оқибатда, машинада бўлган қоидабузар боланинг амакиваччаси, 2007 йилда туғилган бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида болалар таълим олган мактабда ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ўқувчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.
Аввалроқ, Наманганда мактаб ўқувчиси «Жигули»да тенгдошини босиб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
10:01 / 05.01.2025
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
11:06 / 01.01.2025