ХВФ Россия иқтисодиётининг «чуқур» рецессияга кирганини эълон қилди
Россияга қарши халқаро санкцияларнинг салбий таъсири туфайли, мамлакат иқтисодиёти аллақачон «чуқур» таназзулга юз тутган.
Шу билан бирга, пасайиш 2023 йилда ҳам давом этади, деди Халқаро валюта фонди (ХВФ) Европа департаменти раҳбари Алфред Каммер журналистлар учун ўтказилган брифингда.
«Россия иқтисодиёти 2022-2023 йилларда пасаяди, бу чуқур рецессия», - деди Каммер.
Унинг сўзларига кўра, бу йил ва кейинги йил кўплаб Европа давлатлари ҳам муаммоларга дуч келади. Бироқ, уларнинг ялпи ички маҳсулотининг пасайиши Россияникидек катта бўлмайди.
11 октябрь куни ХВФ Еврозона иқтисодиётининг 2022 йил охиригача ўсиши бўйича прогнозини 3,1 фоизга яхшилади. Бироқ 2023 йилда минтақа ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 0,5 фоизгача секинлашади. Шу билан бирга, июль ойида ХВФ Еврозона иқтисодиёти атиги 2,6 фоизга ўсишини башорат қилган эди.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024