«Бизда вазият оғир». Зеленскийнинг офиси украинларни мамлакат бўйлаб свет, сув ва иссиқлик ўчишига тайёр туришга чақирди
Украина фуқаролари бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ўчишига тайёр туриши керак. Бу ҳақда миллий телемарафон эфирида Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко айтиб ўтди.
«Бизда бутун мамлакат бўйлаб критик вазият. Бир регион бошқасига боғлиқ. Бутун мамлакатда электр энергияси ҳам, ичимлик суви таъминоти ҳам ва иссиқлик таъминоти ҳам ўчишига тайёр бўлиш керак», — дея унинг сўзларини келтирган «Страна».
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский 10 октябрдан буён мамлакатда электр станцияларнинг 30 фоизи вайрон қилингани ва бу электр энергиясида оммавий узилишларга олиб келаётганини айтганди. У твиттерида Кремлнинг бундай ҳаракатларидан кейин «Путин режими билан музокаралар учун кенглик қолмагани»ни ёзди.
- Россия 10 октябрдан буён Украин шаҳарларини ёппасига ўққа тутиб келмоқда. Владимир Путин бу зарбалар Қрим кўпригида 8 октябр куни рўй берган портлашга жавоб эканини айтган. РФ мудофаа вазирлиги фақат ҳарбий ва энергетика инфратузилмаларига зарба берилаётганини таъкидлайди, аммо аҳоли яшаш уйлари ҳам ўққа учрамоқда. Украина ҳукумати россияликлар зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани тўғрисида хабарлар бериб келмоқда.
- Британия разведкасига кўра, Россия Украинанинг энергетика тармоғига кенг кўламли зарар етказишни мақсад қилган. «Август ойидан Россия жанг майдонида муваффақиятсизликка учрай бошлагач, улар, катта эҳтимол билан, энди Украинанинг ҳарбий нишонларидан ташқари фуқаролик инфратузилмалари ҳам кўпроқ зарбалар бера бошлайди», — дейилади Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳисоботида.
Мавзуга оид
00:49
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
15:49 / 11.10.2024