Жамият | 18:56 / 19.10.2022
23605
1 дақиқада ўқилади

Видео: Сувга тўлган Андижон кўчалари

Бугун, 19 октябр куни ёғган ёмғир натижасида Андижон шаҳридаги қатор кўчалар сувга тўлиб қолди. Оқибатда йўлларда тирбандликлар юзага келди. Kun.uz мухбири шаҳарсозликдаги хатолар оқибатларини тасвирга олди.

Таъкидлаш керакки, нафақат Андижон, балки Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб шаҳарларида ҳам бирозгина кўпроқ ёмғир ёғиб қўйса, катта тошқинлар пайдо бўлиши одатий ҳолга айланган.

19 октябр куни республиканинг қатор ҳудудларида кузнинг илк жиддий ёмғири ёғиб ўтди. Бу каби тошқинлар кейинги йил ёзгача ҳали у, ҳали бу шаҳарда кузатилиб туришини тахмин қилиш мумкин.

Абдували Қурбонов,
Kun.uz

Мавзуга оид