Ўзбекистон | 10:43 / 23.10.2022
10075
1 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Назарқудуқ-3 қудуғидан 150 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарилмоқда

Фото: Epsilon

Жорий йил 23 октябр куни Қашқадарё вилояти Назарқудуқ конидаги 3-сонли қудуқда колтюбингли аэрация ҳамда ГРП ишлари якунлангач, қудуқдан саноат даражасидаги газ оқими олинди.

Қазиб чиқарилаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун бугун қудуқ газ узатиш тизимига уланади. Ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ҳамда экология қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.

Epsilon Матбуот хизматиⓉ

Мавзуга оид