G7 Запорижжя АЭС устидан тўлиқ назоратни Киевга қайтаришни талаб қилди
G7 Россия томонидан Запорижжя атом электр станцияси раҳбарияти ва ходимларининг бир неча бор ўғирлаб кетилишини қоралади ва станция устидан тўлиқ назоратни зудлик билан Украинага қайтаришга чақирди.
"Ушбу ҳаракатлар ЗАЭСнинг ядро хавфсизлигини янада бузади, асосий ходимларни ўз вазифаларини бажариш қобилиятидан маҳрум қилади. Биз бу эҳтиётсиз, шафқатсиз ва хавфли ҳаракатларни қатъиян рад этамиз ва маҳбусларни зудлик билан озод қилишни талаб қиламиз", - дейилади G7 ядровий тарқатмаслик бўйича директорлар гуруҳи баёнотида.
Бундан олдин Запорижжя АЭС охирги ишлаётган 750 киловолтли ташқи электр узатиш линиясидан узилиб, захира тизими орқали қувват олаётгани маълум қилинганди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси баёнотида айтилган.
Бундан олдин Запорижжя атом электр станциясидаги АЭХА вакиллари шикастланган электр тармоғи билан алоқа линияси тиклангани ва объект Украина электр тармоғига қайта уланганини тасдиқлаганди.
Бироқ, Рафаэл Гросси буни қабул қилиб бўлмайдиган вазиятда фақат «вақтинчалик енгиллик», дея қўшимча қилди у ва Европадаги энг йирик атом электр станцияси атрофида хавфсизлик зонасини яратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
Аввалроқ Путин Запорижжя АЭСни Россия мулкига ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.
Россия президенти ҳукуматга «Запорижжя атом электр станциясидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг федерал мулкка қабул қилинишини таъминлаш»ни топширди.
Мавзуга оид
11:27 / 03.09.2024
Гросси «ядровий ҳодиса олдини олиш» учун Запорижжя АЭСга боради
11:59 / 12.08.2024
Россия ва Украина Запорижжя АЭСдаги ёнғинда бир-бирини айбламоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
07:56 / 06.08.2024
G7 ташқи ишлар вазирлари Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатишни талаб қилди
08:30 / 15.06.2024