Украина ҳукумати Херсон областида ўнлаб «қодировчилар» ўлдирилганини хабар қилди
Украина қуролли кучлари чечен полкининг Херсон областидаги базасига зарба бериши оқибатида 40 дан ортиқ жангчи ҳалок бўлиб, 200 нафарга яқини яраланган. Бу ҳақда Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Хлан маълум қилди.
Украина қуролли кучлари Бош штаби эса зарба Каира қишлоғидаги мактабга йўллангани, натижада «камида 30 киши ҳалок бўлгани»ни маълум қилди.
Ўз навбатида, чеченларнинг мухолифатчи 1ADAT Telegram канали Росгвардиянинг Чеченистондаги бўлинмаси ҳисобланган «Нефтеполк» махсус бўлинмасидаги «қодировчилар» зарбага учрагани ва камида юз киши ҳалок бўлганини хабар қилган.
Telegram ва YouTube каналларида вайрон бўлган бино харобаларидан омон чиққан ва чечен тилида сўзлашиб, ярадорлар ҳолидан хабар олаётган ҳарбийлар акс этган видеолар тарқалган.
Россия қўмондонлиги жангчилар ҳалокати ҳақидаги хабарларни расман тасдиқламади.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен жангчилари ёппасига ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ортидан Telegram каналида овозли хабар қолдириб, Россия украинларнинг зарбаларига «заиф жавоб қайтараётгани»ни айтганди. Шу билан бирга у чечен ҳарбийлари ўлими ҳақида тўхталмаган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, чеченлар Telegram каналларда тарқатган видеолари орқали ўз позициясини билдириб қўйишган.
40 dead Kadyrovskis and 100 more missing, that is the result after they posted their position on Telegram. Footage shows them before Ukrainians eliminated their base. #Chechnya #Ukraine pic.twitter.com/5DH8UKAEML
— (((Tendar))) (@Tendar) October 26, 2022
Мавзуга оид
00:49
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
23:45 / 11.10.2024
Кавказ аҳолиси Рамзан Қодировга қарши постлардан кейин Telegram фаолиятида узилишлар бўлаётганини маълум қилди
19:38 / 11.10.2024
Зеленский Европа пойтахтларини айланди. У иттифоқчилардан нима талаб қилди? Ва у нимага эришиши мумкин?
18:21 / 11.10.2024