Chevrolet Onix ноябрь ойидан сотувга чиқиши мумкин
Chevrolet Onix автомобилининг энг арзон позицияси 150 миллион сўм атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Chevrolet Onix автомобилининг 1 ноябрдан сотувга чиқиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Kurbanoff.net Telegram-канали муаллифи ёзмоқда.
“Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 90 от кучига эга, 1,2 литрли двигател ва механик узатмалар қутиси ҳамда пўлат ғилдираклар билан жиҳозланган Chevrolet Onix'нинг энг оддий позицияси нархи 150 миллион сўм атрофида бўлади.
Шунингдек, асосий комплектацияга галогенли фаралар, кундузги LED чироқлари ва орқа чироқлар, 2 та хавфсизлик ёстиқчаси, ESC барқарорлик тизими, блокировкага қарши ABS тормоз тизими, радиомагнитола ва кондиционер киради”, деб ёзади канал муаллифи.
Chevrolet Onix қуйидаги позицияларда сотувга чиқиши кутилмоқда:
-
Onix 1.2 MT LS;
-
Onix 1.2 MT 1LT;
-
Onix 1.2T MT 3LT;
-
Onix 1.2T AT 4LT;
-
Onix 1.2T AT Premier;
-
Onix 1.2T AT Premier II.
“Ўзавтосаноат” АЖ матбуот хизмати Chevrolet Onix учун 1 ноябрдан шартнома бериш бошланиши ҳақидаги хабарларни Kun.uz'га тасдиқламади, шу билан бирга инкор ҳам этмади.
Аввалроқ, октябрь ойидан бошлаб Chevrolet Onix автомобиллари учун шартномалар бериш бошланиши хабар қилиниб, шартнома тузганлар 2023 йилнинг дастлабки ойларида ўз автомобилларига эга бўлишлари мумкинлиги айтилганди.
Ўтган йили UzAuto Motors Chevrolet Onix 9 мингдан 12 минг долларгача баҳода сотувга чиқарилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024
Onix Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотиляпти
12:01 / 22.08.2024