Ўзбекистон | 09:41 / 29.10.2022
7881
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон цементни асосан Тожикистондан сотиб оляпти
Ўзбекистонга 9 ойда 1,7 млн тонна цемент импорт қилинган.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 71,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,7 млн тонна цемент импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 416,4 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар орасида Тожикистон етакчи бўлиб турибди – 736,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 509,4 минг тонна;
- Қозоғистон – 464 минг тонна;
- Эрон – 13 минг тонна;
- Туркманистон – 11,6 минг тонна;
- Хитой – 1,4 минг тонна;
- Россия – 1,0 минг тонна.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024