Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧда 4-ўринни қўлга киритди ва 40 минг доллар мукофот олди
Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Гуруҳ босқичида муваффақиятли қатнашиб, энг юқори натижа кўрсатган (12та имкониятдан 10 очко) ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов яримфиналда Ҳикару Накамурага, 3-ўрин учун баҳсда эса амалдаги шахмат тожи соҳиби Магнус Карлсенга имкониятни бой берди ва 4-ўринни қўлга киритди.
Финалда эса Нодирбекни енгган Накамура Ян Непомняшийдан ҳам устун келди ва Фишер шахмати бўйича жаҳон чемпионига айланди.
18 ёшли ҳамюртимиз 4-ўрин соҳиби сифатида 40 минг АҚШ доллари мукофотни қўлга киритди.
Маълумот учун: Фишер шахмати (Chess960) қоидаларига кўра, пиёдалар худди оддий шахматдек жойлашади, аммо сипоҳларнинг ўрни оддий шахматдан фарқли ўлароқ, ҳар партияда тасодифий катакларга жойлаштирилади. Аммо бунда 3 та асосий қоида бор: филлар албатта турли рангли катакда бўлиши, руҳлар албатта шоҳнинг иккита томонида бўлиши ҳамда оқлар ва қораларнинг сипоҳлари жойлашуви симметрик равишда бир хил бўлиши керак. Фишер шахматида жами 960 та вариантда дастлабки позиция бўлиши мумкин, шу сабабли у Chess960 деб ҳам аталади.
Мавзуга оид
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
17:45 / 08.10.2024
“Шахматдан чалғимаслик учун телефон ҳам ишлатмайман” – Шамсиддин Воҳидов
20:43 / 22.09.2024
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди
14:07 / 14.09.2024