АҚШ Конгресси сайловлардан кейин Украинага ёрдам масаласи қандай бўлишини маълум қилди
Республикачилар партияси АҚШ Конгресси сайловларида ғалаба қозонса, Украинага ёрдам тўхтаб қолмайди, аммо ҳисобдорлик кучаяди.
Республикачилар партияси Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловларда ғалаба қозонса, Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, аммо ҳарбий ва молиявий ёрдам устидан назоратни кучайтиришни талаб қилади, деди республикачи конгрессмен Кевин Маккарти.
«Мен Украинани жуда қўллаб-қувватлайман. Лекин менимча, олдинга силжишимиз учун ҳисобдорлик керак. Бўш чек бериш ўрнига, ресурслар керакли жойга жўнатилишини таъминлашимиз керак. Буни Вакиллар палатаси ва Сенатда очиқ муҳокама қилишни таъминлаш керак», - деб тушунтирди Маккарти.
Конгрессмен таъкидлаганидек, Республикачилар партияси сайловда ғалаба қозонса, биринчи даражали масала Украина эмас, балки АҚШ-Мексика чегарасидаги вазият бўлади. Шунингдек, у миграция инқирози жиддий муаммо эканини ва уни ҳал қилиш кераклигини қўшимча қилди.
«Аввало, чегара назоратини кучайтириш тўғрисидаги қонунни кўрасиз. Биз чегараларни назорат қилишимиз керак. Биргина жорий йилнинг ўзидаёқ 2 миллион одам чегарани кесиб ўтди», — деди Маккарти.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи республикачиларнинг АҚШ Конгресси сайловларида ғалаба қозониши натижасида Украинага ёрдам тўхтаб қолишидан хавотир билдиришган эди.
Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловлар президентнинг тўрт йиллик муддати ўртасида, ноябрь ойида ўтказиладиган умумий сайловдир. Оралиқ сайловлар давомида АҚШ Вакиллар палатасининг барча 435 ўрни ва АҚШ Сенатидаги 100 ўриндан 33 ёки 34 тасига номзодлар сайланади.
Оралиқ сайловлар 8 ноябрь кунига белгиланган. Сўнгги сўровлар натижаси Республикачилар партияси вакилларининг энг кўп овоз олиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024