«Бу жазолаш методларидан яна бири» — солиқ маслаҳатчиси солиқдан озод этилганлар учун мажбурий касса аппаратлари ҳақида
Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов Kun.uz билан суҳбатда барча солиқлардан озод қилинган ўзини ўзи банд қилган шахслар касса аппаратдан фойдаланишга мажбур қилинаётгани ҳақида гапириб берди. У бундан мақсад жарималар тизимини яратиш ҳисобланишини айтди.
Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджоновнинг сўзларига кўра, ўзини ўзи банд қилувчиларга касса аппарат қўллаш мажбурийлиги юклатилгани [солиқ органининг тадбиркорни] жазолаш методларидан яна бирига айланмоқда.
«Ўзини ўзи банд қилувчиларга оид янги тартиб (ВМнинг 806-сонли қарори) туфайли солиқ қонунчилигини мантиқ тарк этди. Солиқ қонунчилигига кўра, ўзини ўзи банд қилувчилар солиқдан тўлиқ озод қилинган. Агар меҳнат стажи кетсин деса, ихтиёрий равишда 1 йилда бир марта ижтимоий солиқ – 300 минг сўм тўлаб қўйса бўлади.
Аммо қанча даромад оладиган бўлса ҳам, солиққа тортилмаслиги белгилаб қўйилган. Уларга касса аппарати ёки терминал шарт эмас. Қонунчилик бўйича касса аппарат, тўлов терминалларини тадбиркорлик субъектларига қўллаш мажбурий.
Касса аппаратларини қўллашдан мақсад солиқдан қочишнинг олдини олиш ва солиқ базасини аниқлаш. Энди ўзини ўзи банд қилувчи солиқ тўламаслик имтиёзи бўлиб туриб, касса аппаратини қўллаши керак. Агар қўлламаса, унга 5 миллион сўм жарима бор, қўлласа, ҳар ой касса аппаратининг 100 минг сўмлик тўловини амалга ошириши керак. Бундан мақсад – жарималар системасини яратиш. Менда бундай фактлар бор: сартарошга 5 млн сўм жарима тўлатишган», — дейди у.
Мутахассиснинг фикрича, буёғига 5 млн сўм жаримани тўламаслик учун яна коррупцион методга кенг йўл очилади, давлат солиқ тўлашдан озод қилган шахсларга 2,5-3 млн сўмдан терминал сотиб олиш мажбурияти қўйиляпти.
«Ўзини ўзи банд қилган 1 млн 200 минг шахс бор, шунча одам касса аппарати сотиб олиши керакми? Бу банд киритилишидан мақсад – касса аппаратини сотиб пул ишлашми?» — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
15:23 / 02.09.2024
Президент билан учрашувдан кейин солиқда нималар ўзгаряпти? Мурод Муҳаммаджонов билан суҳбат
20:41 / 29.06.2024
Солиқ маслаҳатчиларига берилган қатор ҳуқуқлар амалда ишламаяпти — Мурод Муҳаммаджонов
17:27 / 22.06.2024
“Солиқ юки 27 фоизни ташкил этяпти” — Мурод Муҳаммаджонов кафе ва ресторанларга оид қатор таклифлар берди
18:29 / 30.05.2024