Зеленский: 10 миллиондан ортиқ украиналикда электр энергияси йўқ
17 ноябрь ҳолатига кўра 10 миллиондан ортиқ украиналикда электр энергияси йўқ. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский ватандошларига кечки видеомурожаатида хабар берди.
Энг жиддий ҳолат Винница, Одесса, Суми вилоятлари ва Киевда кузатилаётгани маълум қилинди.
Мамлакатда режалаштирилганидан ташқари яна фавқулодда электр энергияси таъминотида узилишлар содир бўлмоқда, деди давлат раҳбари.
17 ноябрь куни Россия қўшинлари қўшни мамлакатдаги муҳим инфратузилмага янги йирик зарбалар берди.
Бундан олдин Зеленский миллионлаб украиналиклар электр энергиясиз қолганини айтганди.
«Мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида электр энергиясида яна фавқулодда узилишлар содир бўлди. Ўн миллионга яқин украиналиклар электр энергиясидан маҳрум. Энг кўпи - шу дақиқада - Харкив вилояти, Житомир вилояти, Киев вилояти ва Лвов вилоятида», - деди у.
Мавзуга оид
08:00 / 08.10.2024
Электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаяпти
18:08 / 20.09.2024
Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди
15:00 / 07.09.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланганлар 400 млн сўмдан зиёд зарар етказди
08:35 / 04.09.2024