Навоийда 2 нафар солиқчи пора олаётганда ушланди
Уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида солиқ идораси ходимлари тезкор тадбирда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Навоий вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти давлат солиқ идораси ходимлари З.А. ва Б.Ш. ҳудуддаги МЧЖлардан бирига қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилган. Улар 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳрида келишилган пулдан 9 000 долларини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан З.А. ва Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура баёнотига кўра, жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024