Сурхондарёда яроқсиз йўлдан норози бўлган аҳоли йўлни тўсди
Маълум бўлишича, оғир юк машиналарининг мунтазам равишда қатнаши оқибатида Жарқўрғон туманига олиб борувчи йўл ўта яроқсиз ҳолатга келиб қолган.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда қишлоқ аҳолиси асфальтсиз лойли йўллардан норози бўлиб йўлни тўсиб олгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Жарқўрғон тумани марказига олиб борувчи 4Р-100б автомобил йўлининг 0-11-километр қисми тасвирланган. Мазкур йўл юк кўтариш қобилияти бир ўққа тушадиган тегишли меъёрдан оғир бўлган юк машиналарининг мунтазам равишда ҳаракатланиши оқибатида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
«Ҳозирда Жарқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бор куч ва воситаларни ишга солган ҳолда биринчи навбатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Сурхондарё вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари аҳоли вакиллари билан учрашиб, 4Р-100б автомобил йўлининг 0-11-километр қисмини таъмирлаш ишлари 2023 йил 1-чорагида амалга оширилиши белгиланганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борди», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
08:10 / 23.10.2024
БМТ: Уруш бошлангандан бери Украина аҳолиси 8 млнга камайди
16:19 / 09.10.2024