Бош прокуратура жонлантириш бўлимида вафот этган андижонлик бемор иши назоратга олинганини маълум қилди
Қайд этилишича, ўлим сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокурорнинг матбуот котиби 10 ноябрь куни Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров иши бўйича маълумот берди.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумнинг ўлими келиб чиқиш сабабини тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқиш учун судга оид комиссиявий экспертизаси тайинланган.
Бундан ташқари, меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги ҳолати юзасидан Меҳнат хавфсизлиги экспертизаси тайинланган. Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган”, дейилади расмий муносабатда.
Аввалроқ 36 ёшли Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров комбайнга оёқлари кириб кетиши оқибатида олган жароҳати туфайли 9 ноябр куни жонлантириш бўлимига олиб келингани, дастлабки ёрдам кўрсатилгач, у жонлантириш бўлимида қолдирилгани, 10 ноябр куни оёғининг чиққан жойини солиш мақсадида берилган наркоздан кейин бемор вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Муолажа вақтида чироқ ўчиб қолган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган беморга қўл орқали бошқариладиган мослама ёрдамида кислород бериб турилган. Марҳумнинг яқинлари Kun.uz мухбирига берган интервьюсида ўлимга чироқ ўчиши сабаб бўлганини айтишган.
Мавзуга оид
20:50 / 11.06.2024
4 қурбон ва умрбод қамалган қотил – Қўрғонтепадаги мудҳиш жиноят тафсилоти
10:24 / 11.06.2024
Муқаддам 8 марта судланган шахс бемор ва масжид қурилишига хайриядан йиғилган пулларни ўзлаштириб юборди
19:04 / 07.08.2023
Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси туманга ҳоким бўлди
10:45 / 10.02.2023