Тошкентда аёлни машинага солиб олиб кетганлар унинг қариндошлари бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодаги эркаклар аёлнинг турмуш ўртоғи ва қайнотаси бўлиб чиқди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ икки нафар номаълум эркак аёлни куч ишлатиб автомашинада олиб кетгани акс этган видео юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, воқеа 24 ноябр куни Тошкент шаҳри Учтепа туманининг 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган.
Хабарда 2000 йилда туғилган аёл М.А. 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи Д.Ш. билан ўрталарида юзага келган оилавий келишмовчилик сабабли бир нафар фарзандини қолдириб Тошкент шаҳрига кетиб қолгани айтилади.
Шундан сўнг Д.Ш. 1963 йилда туғилган отаси Х.М. билан давлат рақами 70 R 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинада ҳаракатланиб, аёлни Учтепа тумани ҳудудида топади ва уни машинага чиқариб, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги уйига олиб кетган.
Хабарга аёл турмуш ўртоғи ва фарзанди билан бирга тушган сурат илова қилинган.
«Ҳозирда M.A. оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қиламиз.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилмоқда. М.А. ва унинг оиласи хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда. Текширув якуни бўйича айбдор шахсларга қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади расмий хабарда.
Аёлнинг олиб қочилиши акс этган видео «Сукут сақлама» (Nemolchi.uz) лойиҳаси томонидан эълон қилинганди.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов воқеа юзасидан шаҳар ИИББ томонидан тезкор ҳаракатлар олиб борилаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
14:03 / 11.06.2024