Ўзбекистон картошкани асосан Покистондан импорт қилмоқда
Картошка етиштириш ва импорт ҳажми ошгани маълум қилинди.
2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 65,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 404,1 минг тонна картошка импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, картошка импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 14,7 минг тоннага ошган.
2022 йил 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 258,2 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 96,3 минг тонна;
- Қирғизистон – 16,8 минг тонна;
- Россия – 15 минг тонна;
- Нидерландия – 6,3 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна.
2022 йил январь-сентябрь ойларида республикада 2,6 млн тонна картошка етиштирилган.
Картошка етиштириш ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 6,6 фоизга ошган.
Мавзуга оид
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
14:10 / 10.09.2024
Нидерландияда қотилликка ундаганликда айбланган икки покистонлик судланди
12:27 / 21.08.2024
Эронда покистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ағдарилиб, 35 киши ҳалок бўлди
21:53 / 19.08.2024