Иқтисодиёт | 12:30 / 26.11.2022
32673
1 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Унинг натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

2022 йил 23 ноябрь ҳолатига: 

суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 78 000 сўм;
қўй гўшти (1 кг) ➖ 58 000 – 91 000 сўм;
картошка (1 кг) ➖ 3 000 – 6 000 сўм;
пиёз (1 кг) ➖ 2 500 – 5 000 сўм;
сабзи (1 кг) ➖ 2 000 – 5 500 сўм;
тухум (10 дона) ➖ 10 000 – 17 000 сўм;
гуруч (1 кг) ➖ 6 000 – 26 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 16 500 – 30 000 сўм;
шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 17 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид