Ўзбекистон | 08:19 / 28.11.2022
5238
2 дақиқада ўқилади

Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тасдиқланди

Фото: Навоий вилояти ФВБ

Ҳукумат қарори билан норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Қуйидагилар белгиланди:

  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддалар сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари; 
  • норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.

Низом талаблари стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида ноқонуний қазиб олишда ҳамда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишда етказилган зарарни ҳисоблашга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қуйидаги ҳолатлар норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ҳисобланади:

  • норуда материаллар мавжуд ер қаъри участкасидан рухсатнома олмасдан туриб фойдаланиш; 
  • норуда материаллар учун берилган кон ажратмасидан ва ажратилган ер участкалари доирасидан четга чиқиш.

Мавзуга оид