Спорт | 00:05 / 29.11.2022
16459
1 дақиқада ўқилади

Бобир Абдухолиқов – Беларус чемпионатининг 2022 йилги энг яхши футболчиси, энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши тўпурари деб топилди

Беларус Олий лигасининг 2022 йилги якунлари бўйича энг яхшиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, кутилганидек Бобир Абдухолиқов бир қатор номинацияларда тенгсиз деб топилди. Жумладан, ўзбекистонлик голеадор Беларус Олий лигаси-2022нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Футболчи кумуш тўп ва бутса совринини қўлга киритгач, кейинги мавсумни бошқа чемпионатда бошлашини маълум қилган. 

Шунингдек, тақдирлаш маросимида унга чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси ва энг яхши тўпурари номинациясига аталган совғалар тантанали тарзда топширилди. 

Маълумот учун, Абдухолиқов мавсум давомида «Энергетик-БГУ» билан турнирда 26та гол ва 6та ассистга муаллифлик қилиб, жамоасининг кумуш медалларига эга чиқишига катта ҳисса қўшди.

Мавзуга оид