Ўзбекистонда айрим «скотч»/«капрон» метан газ баллонларига рухсат берилиши мумкин
Бу рухсат корпусининг марказий цилиндрик қисми композит материал билан ўралган СТГ-2 баллонларига берилмайди. СТГ-3 ва СТГ-4 типидаги сиқилган метан газ тўлдириладиган композит баллонларга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда, қайта жиҳозлашда ва фойдаланиш жараёнларида уларга қўйиладиган техник талаблар, уларни синовдан ўтказиш тартиби белгиланган.
Регламентни ишлаб чиқишда Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иқтисодий кенгаши қоидалари (БМТ Қоидалари) ва Евросиё иқтисодий иттифоқи умумий техник регламентлари ва стандартлари талаблари қўлланган.
Регламентда газ ёнилғисида ишловчи автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи, қайта жиҳозлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар, синовдан ўтказувчи лабораторияларга талаблар белгиланган.
Автотранспорт воситаларини газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозлашда ишлатиладиган эҳтиёт қисмларга техник талаблар ва уларни синовдан ўтказишга талаблар белгиланган.
Ўзгартиришлар билан газ баллонларга янги, замонавий техник талаблар белгиланган ва уларни даврий техник кўрикдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилган.
Регламентга киритилган ўзгартиришлар билан сиқилган табиий газда ишлайдиган автотранспорт воситаларига замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги газ баллонларни ўрнатишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
10:56 / 22.12.2024